Британиялик шахс Пабло Пикассо асарининг асл нусхасини гараждаги савдода 293 долларга сотиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: Sky News

Мутахассислар сотиб олинган ушбу суратни Пабло Пикассо асарининг асл нусхаси деб топди. Уни Буюк Британиянинг Кроли шаҳридан бўлган антиквар буюмлар тўпловчиси сотиб олган.

Таъкидланишича, ушбу санъат асарининг ҳақиқий баҳоси 955 минг долларни ташкил этиши мумкин.