Ёзги трансферлар вақтида «Барселона»нинг захира дарвозабони жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Каталонияликлар эса унинг ўрнига Франциядан номзод топди, деб ёзади Midi Libre.
«Монпелье» дарвозабони Бенжамен Леконт «Барселона» қизиқишлари доирасига тушди. 28 ёшли дарвозабон Яспер Силлессен ўрнини эгаллаши кутилмоқда. «Монпелье» хўжайини Лоран Николлен ҳам посбонни топ-клубга қўйиб юбориши мумкинлигини инкор қилмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)