Facebook ижтимоий тармоғидаги Forbes саҳифасида ҳозирда дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлган Жеф Безоснинг отаси билан тушган сурати пайдо бўлди.
Мазкур сурат Озодлик ҳайкалининг янги тарих музейи очилиш маросимида олинган.
Миллиардернинг отаси Мигель — кубалик мухожир. У 16 ёшида «Питер Пэн» операцияси шарофати билан АҚШга келиб қолган. 1960 йиллар бошида амалга оширилган ушбу операция натижасида мамлакатга 14 минг нафар бола олиб келинган эди.
Америкага келган Мигель инглиз тилида фақат «hamburger» сўзини билган. Шу ерда тил ўрганган, таълим олган ва ўшанда уч ёшда бўлган Жеффнинг онасига уйланган. Мигель болани ҳам асраб олиб, уни ўз ўғлидек тарбиялаган. Жефф Безос ўн ёшга тўлганида Мигель ўзининг ҳақиқий отаси эмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни билган.
Изоҳ (0)