Калифорния вакиллар суди Bayer компаниясига саратон ташхиси қўйилган эр-хотинга 2,055 миллиард доллар товон тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Эр-хотинга 2011 ва 2015 йилларда шундай ташхис қўйилган. Улар 30 йилдан ошиқ вақт давомида фойдаланган Roundup гербициди касалликка сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

Вакиллар компания гербицид харидорларини мазкур восита саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмаганлиги ҳақидаги хулосага келди.

Bayer вакиллари суднинг мазкур ҳукми устидан шикоят қилишини билдирди.