Андижон вилояти Бўз туманидаги 6-умумтаълим мактабида 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

15 май куни ўтказилган муассасанинг очилиш маросимида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ўткирбек Ҳайдаров, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва бошқалар иштирок этди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Очилиш маросимида сўзга чиққан Муҳаммадқодир Абдуллаев ушбу муассаса туман ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бўлғуси чемпионларни тайёрлаш ниятида ташкил этилганлигини маълум қилди.

Бокс мактаби ёшларнинг бокс билан шуғулланишлари учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ёшларга ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиш учун малакали мутахассислар жалб қилинди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!