2019 йил 13 май куни Самарқанд тумани Янгижой маҳалласида яшовчи 41 ёшли Н.Т. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли маст ҳолда бўлган рафиқаси 40 ёшли Ш.А.нинг юзи, боши ва баданининг турли жойларига қўллари ва чинни идиш билан уриб жароҳат етказган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Ш.А. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Н.Т. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)