Футбол бўйича Испания чемпионатининг 37-турда «Реал Мадрид» сафарда «Реал Сосьедад»га ютқазиб қўйди (1:3).
Шу тариқа «Қироллик клуби» жорий мавсум Ла Лига доирасида 11 та учрашувда мағлубиятга учради.
Gracenote Live’нинг хабар беришича, бу клубнинг XXI асрдаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Бундан ташқари «Реал» 1998/99 йилги мавсумдан буён биринчи марта барча мусобақаларни ҳисоблаганда 17 та ўйинда мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар айни дамда Ла Лига жадвалида 3-ўринда боряпти. Зинедин Зидан жамоаси ҳисобида 68 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)