Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Олий судининг 2019 йил 27 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор банк ҳисобидан ундирувчи «Водий пахтаси» МЧЖ фойдасига 541 359,34 доллар миқдорида асосий қарз, 15 607,39 доллар миқдорида фоиз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 18 апрель куни келиб тушган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2019 йил 19 апрель куни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосланиб ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб томонларга юборилган.Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор банк ҳисобидан «Водий пахтаси» МЧЖ фойдасига жами 22 782 999 сўм ва 556 966,73 доллар миқдорида қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Изоҳ (0)