12 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 8-турида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» клубини синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида ҳакам томонидан қўқонликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан тошкентликлар ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов унумли фойдаланган бўлса, 64-дақиқага келиб «Қўқон-1912» аъзоси Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштирди (1:1). 85-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов 11 метрлик жарима зарбасидан яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига муҳим 3 очкони келтирди (2:1).
Мазкур ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 13 тага етказиб, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 6 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
8-тур баҳслари
12 май, якшанба
«Бунёдкор»—«Қўқон-1912» 2:1
Голлар: 1:0 — 13, пенальти, Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 64 Суҳроб Бердиев, 2:1 — 85, пенальти, Хуршид Ғиёсов«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 82), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 62), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 70), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов
«Қўқон-1912»: Боян Кнежевич, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Садиллоев, 53), Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов, 43), Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Жасур Ҳасанов, 86), Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
Огоҳлантиришлар: Абдумавлон Абдужалилов (31), Муҳаммаданас Ҳасанов (41), Ислом Қобилов (74), Нурилло Тўхтасинов (76), Жасур Ҳасанов (87), Хуршид Ғиёсов (90+2), Суҳроб Иззатов (90+6)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)