Президент Владимир Путин Россиянинг энг яхши хоккейчиларидан бири ҳисобланади, деб киноя билан ёзади Meduza. Путин битта ўйин давомида ўртача 3,6 шайба киритади — хоккейчи Александр Овечкиннинг кўрсаткичларидан ҳам яхшироқ.

«ТАСС»

Владимир Путин 10 май куни Сочида «Легенди хоккея» жамоаси сафида Тунги хоккей лигаси жамоасига қарши ўйнади. Рақиблар ўзини президентга халал беришга уринаётгандек ҳам тутмаган ҳатто. Мана, ўзингиз кўринг:

«Легенди хоккея» 14:7 ҳисобида ғалаба қозонган. Президент ҳаммадан кўра кўпроқ шайба киритган, лекин айнан қанча киритгани аниқ эмас. Россия ахборот агентликлари 10 та шайба киритилган, деб хабар берган бўлса, Кремль тўққизта, Тунги хоккей лигаси эса 8 та шайба киритилгани ҳақида хабар қолдирган.

Ўйин якунига етганидан сўнг Россия президент трибунадагиларни олқишлаб борт бўйлаб ўтаётганида,  қизил гиламни кўрмай қолган ва қоқилиб йиқилган. Хоккейчилар Вячеслав Фетисов ва Валерий Каменский Путинга туришга ёрдам бериб юборган.