Дунёдаги минглаб мусулмонлар душанба куни, 6 майдан бошлаб Исломдаги муқаддас ой – Рамазон кириб келишини илк рўзалари билан бошлаб юборди.
Осмонда навбатдаги ҳилол ой кўринишига қараб 29 ёки 30 кун давом этадиган Рамазонда мусулмонлар куни давомида овқатланиш, ичимлик ичиш, чекишдан ўзини тияди. Бундан ташқари, бир ой давомида ҳар бир оила дастурхон атрофида тонгда саҳарлик учун, қуёш ботгач эса ифторлик учун йиғилади.
Қуйидаги суратлар TRT World томонидан жамланиб, ўзида дунё мусулмонларининг Рамазонга тайёргарлигини акс этган.
Янги ой кўринишини дурбиндан кузатиб турган эркак.
Германиянинг Марказий масжидида мусулмонлар биринчи таровех намозини ўқимоқда.
Қоҳира шаҳридаги дўконларнинг биридаги сотувчи Ливерпулнинг мисрлик футбол ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ сувенирини кўрсатмоқда.
Сараеводаги Ғози Ҳусравбек масжидида мусулмон аёллар Рамазоннинг бошланганини нишонлаш учун миллий либосга ясаниб олган.
Яманликлар Рамазон хайрия қилиб тарқатилган озиқ-овқатларни кўтариб кетишмоқда.
Мусулмонлар марказий Малидаги Буюк Женне масжидини лой билан таъмирламоқда.
Туркиялик кончиларнинг Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак провинциясидаги илк саҳарлиги.
Эронликлар Рамазон ойи бошланишидан олдин Теҳроннинг жанубида жойлашган шилар имоми Абдулазим ҳарамига ташриф буюрмоқда.
Босния ва Герцеговинада болалар Рамазоннинг бошлангани муносабати билан пуфаклар ишириб олган.
Косовонинг Пристина шаҳридаги Фотиҳ Султон Маҳмуд масжидида мусулмонлар илк таровех намозини ўқимоқда.
Покистондаги Карачи савдо марказида сотувчи хурмоларни тарозида тортмоқда.
Индонезияда Медан шаҳридаги Ар-Раудлатул Ҳасана ислом мактаб-интернатида Рамазоннинг биринчи кунида талабалар пешин намозини ўқимоқда.
Ҳиндистонлик мусулмон аёл Улубериа шаҳридаги сайлов участкасида навбатини кутмоқда. Ҳиндистон сайловларининг сўнгги куни Рамазоннинг илк кунига тўғри келган.
Изоҳ (0)