Ҳимолайда Ҳиндистон ҳарбий кучлари томонидан топилган «йети»нинг излари (афсонавий қор одам) аслида ёввойи айиққа тегишли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Непал қуролли кучлари вакилининг маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар қилади.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудда ёввойи айиқларнинг изларига тўқнаш келиш мумкинлигини таъкидлаган.
Аввалроқ, Ҳиндистоннинг альпинистлар экспедиция гуруҳи «йети»нинг изларини топишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, Макалу таянч лагеридан унча узоқ бўлмаган жойда тахминан 81 смга 38 см ўлчамдаги оёқ излари топилган.
Изоҳ (0)