• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси давом этмоқда, деб хабар беради Севара Нишонова.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Сенаторлар мажлис «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилишдан бошлади.

    Ҳужжат давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Қонунда давлат-хусусий шерикликнинг ушбу соҳадаги асосий принциплари ва йўналишлари белгиланмоқда, давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шартлари ва тартиби келтирилмоқда. Жумладан, Қонунга биноан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати 49 йилни ташкил этади.

    Шу билан бирга, саралаб олишда иштирок этиш учун хусусий шерикка қуйидаги талаблар қўйилмоқда: ҳуқуқ лаёқатга эга бўлиш, ишга лаёқатлилик, тўлай олиш қобилияти, солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги, зарур молиявий, моддий-техник ва меҳнат ресурслари борлиги.

    Қонунда хусусий шерик тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар асосида саралаб олиниши назарда тутилмоқда. Бунда бир босқичли ва икки босқичли тендер ўтказиш тартиби белгиланмоқда: умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича бир босқичли тендер ўтказилади, умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича икки босқичли тендер ўтказилади (у дастлабки малакани аниқлаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади).

    Қонун муҳокамасида таъкидланганидек, давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳолларда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиш мумкин.

    Бундан ташқари, Қонунда хусусий шерик манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари назарда тутилмоқда ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ва ҳисобдорлик тартиби белгиланмоқда. Давлат-хусусий шерикликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланмоқда. Давлатнинг маблағ (грантлар, субсидиялар) билан иштирок этиши, солиққа оид ва бошқа имтиёзлар, активлар, қарзлар тарзидаги қўйилмалар, хусусий шерикнинг кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар, давлат кафолатлари унинг асосий турлари ҳисобланади.

    Қонун у кучга киргунига қадар тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга, шунингдек маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга татбиқ этилмаслиги назарда тутилмоқда.

    Қонун ижтимоий муҳим вазифаларни ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал қилиш учун давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиши қайд этилди.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    03.05.2019, 12:45   Изоҳ (0)   8591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат: Тошкент вилоятида 15 800 та иш ўрни бўш турибди

    03.05.2019, 12:37

    Фарғонадаги «Обод қишлоқ» дастурига киритилган маҳалла аҳолиси нега қўлбола симёғочлардан фойдаланмоқда?

    03.05.2019, 12:33

    Сенат раиси ногиронликни белгилашда қонунда кўзда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишини танқид қилди 

    03.05.2019, 11:57

    BBC ўзбек хизмати ЎзЭОАВМА билан ҳамкорлик қилади

    03.05.2019, 11:44

    Сенат раиси одамлар зарарли моддалар билан тўйинган сувни истеъмол қилаётганини маълум қилди 

    03.05.2019, 11:39

    Сенат раиси: Ўзбекистон суғурта бозори назоратдан четда қолмоқда

    03.05.2019, 11:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижара уй азобини тортган, курсдошига турмушга чиққан, танловда 15 минг доллар ютиб олган Юлдуз Турдиева 40 ёшда

    Маданият | 11 август, 13:34

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.