Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига ўсмир бола кучукчани калтаклаётгани тасвирга олинган видео тақдим этди. Уни эса бошқа бир ўсмир телефонда видеога олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ўсмирлар кучукни калтаклаб видео олишгач, уни интернетда тарқатган. Кучукчани қийнаган I.Ё. ва А.Ё исмли ака-укалар, уларнинг ота-онаси, шунингдек, ўсмирларнинг мактабидаги юқори синф ўқувчилари, ўқитувчилар ва мактаб психологи билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Ака-укалар ҳали маъмурий жавобгарлик ёши, яъни 16 ёшга тўлмагани сабаб, улар профилактик рўйхатга олинди. Уларнинг ота-онаси эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Дўстларини видеога олиб, интернетда тарқатган 17 ёшли У.Б.га ҳам Маъмурий жиноят кодексининг 189-1 моддасига кўра, Тошкент вилояти ИИБ томонидан чора кўрилди.
Изоҳ (0)