• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шахсий маълумотларингиз қанчалик шахсий?

    Шахсий маълумотлари интернетда очиқ-ошкор жойланмаган одам бўлмаса керак бугунги кунда. Ижтимоий тармоқлар, турли-туман сервислар улардан фойдаланишимиз учун ўзимиз ҳақимизда маълумот киритишимизни сўрайди. Бу сервисларнинг айримлари мижозга яхшироқ хизмат кўрсатиш учун шахсий маълумотлардан фойдаланса, яна кимларнингдир мақсади йўналтирилган рекламадан даромад кўриш бўлади. Аммо бу мақсадларни хавфсизлигимизга жиддий таҳдид деб айта олмаймиз. Шахсий маълумотларни эҳтиёт қилишнинг аҳамияти ҳақида журналист Элдар Асанов фикр юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Ахборот хавфсизлиги» тушунчаси Ўзбекистонга кириб келганига кўп бўлди. Журналистика факультетларида 2000 йилларнинг ўрталаридан буён ахборот хавфсизлиги махсус фан сифатида ўргатиб келинади. Айни дамда, ҳали ҳам мамлакатда кўпчилик бу тушунчанинг асл аҳамиятини англамагандай хаёлимда. Университетда бу фан дарсларида жуда умумий мавзулар ўтилар, ахборот хавфсизлиги бўйича умумий тушунчалар берилар эди. Университетдан ташқари ҳаётга келсак, мен кўрган-билган одамларнинг аксарияти шахсий маълумотлар хавфсизлигига етарли эътибор қаратмайди.

    Охирги бир неча ҳафтани Америка Қўшма Штатларида ўтказяпман. Турли соҳалардаги жуда кўп кузатувларим борлигига қарамай, айнан шу мавзудан Америка таассуротларини бошлашга қарор қилдим. Бунинг сабаби — америкаликлар (ёки Америкада узоқ вақт яшовчи чет эл фуқаролари) билан суҳбатлашганда ахборот хавфсизлиги мавзусига қайта-қайта тўхталишга мажбур бўласиз. Айтайлик, хонадон ижарага олиш жараёнида ҳужжат тўлдирар эканмиз, ҳужжатни биздан олаётган одам бу ерда кўрсатилган маълумотлар ошкор этилмаслигини, сир сақланишини, бу маълумотлардан ҳеч қандай ғараз мақсадларда фойдаланилмаслигини бир неча маротаба такрорлади. Шунингдек, у тўлдирилган ҳужжатларнинг электрон версияларини ўчириб ташлашни тавсия қилди. Шахсий маълумотлар дахлсизлиги бу ерда биринчи даражали аҳамиятга эга.

    Биз ҳақимиздаги маълумотлар кимга керак?

    «Ўзинг бир ўйлаб кўр. Бир кичик ташкилотнинг оддий ишчисиман. Бойвачча эмасман. Оламшумул сирларим йўқ. Банкда пулим йўқ. Мен ҳақимдаги маълумотлар кимга керак бўлиши мумкин?», — дейди бир ўртоғим (шахсий маълумотлар дахлсизлиги ҳақида гаплашар эканмиз, тилга олинадиган шахсларнинг номларини ҳам сир сақлашни маъқул кўрдим), бамайлихотир телефон кавларкан. Ахборот хавфсизлиги, шахсий маълумотлар дахлсизлиги ҳақидаги гапларим манзилга етиб бормаётганини кўриб, суҳбатни шу ерда тўхтатдим.

    Бир муддатдан сўнг тилга олинган танишимнинг фикри ўзгариб қолди. YouTube’даги турфа роликлар бунга сабаб бўлди.

    «Ижтимоий тармоқларга бор-йўғимизни тўкиб-соларканмиз, оқибатини ўйламас эканмиз. Энди телефон ва компьютеримни икки босқичли аутентификация билан ҳимоя қиламан, ижтимоий тармоқларни тозалаб ташлайман», — деб ўз хавотирини тушунтирди у.

    Бундай ҳолат менга ҳам таниш — ахборот хавфсизлиги бўйича бир-иккита тадбирда қатнашиб, мавзунинг аҳамиятини тушунганман. Шундан бери ўзимга «мен ҳақимдаги маълумот кимга керак?» деган саволни бермайман.

    Глобаллашув — ижобий жараён, лекин кичик таҳдидлар ҳам бор

    Телефондаги мессенжерлар, ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, электрон почтадаги хатлар, мобил дастурлардан келадиган маълумотлар — буларнинг бари улкан ахборот оқимини ҳосил қиладики, ҳар куни минглаб янги хабарлар, маълумотлар миямизни банд қилади. Ахборот асрининг ўзига хослиги мана шу.

    Ахборот хавфсизлиги масаласига бизда аҳамият берилмаслигига яна бир сабаблардан бири — одамларни асоссиз гап-сўзлар ва паранойя билан бездириб қўйишган. «Глобаллашув асрида маънавиятимизга таҳдид», «ёт ғоялар хуружи» сингари ваҳима гаплар қулоғингизга кўп чалинадими? Мен билган университет ўқитувчилари ва назариётчиларнинг жуда кўпчилиги ахборот хавфсизлигининг муҳимлигини мана шундай аргументлар билан асослашга уринади. Аммо бундай умумлашма гаплар одатда ҳақиқатдан узоқ бўлиши ва қуруқ ташвиқотни эслатиши боис одамларда хайрихоҳлик уйғотмайди. Одамларни ўзи ҳақидаги маълумотлар билан эҳтиёткор муносабатда бўлишни ўргатишнинг самарали йўли уларнинг шахсан ўзларига нисбатан уйғониши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида сўзлаб беришдир.

    Глобаллашувнинг ёмон жойи йўқ, бу ривожланишнинг бир босқичидир. Лекин бу жараёнда катта-кичик таҳдидлар келиб чиқиши мумкин. Бундай таҳдидлар борми ўзи?

    - Ижтимоий тармоқларда қолдириладиган маълумотлар одатда бир кишининг таржимаи ҳолини тўла тиклаш учун етарли. Туғилган йили, ўқиган, ишлаган, яшаган жойлари, қизиқишлари — буларнинг бари одатда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларда акс этади. Бу маълумотлар асосида худди шу шахснинг фейк аккаунтларини яратиб, унинг номидан ноқонуний ишлар қилиниши мумкин. Умуман, бошловчи хакерлар томонидан бундай майда жиноятлар уюштирилгани кўп бора ёритилган;

    - Баъзан шу маълумотлар ичидан ўта шахсийларини топиб олиб, тегишли шахсни шантаж қилишгани, таъқибга олишгани, троллинг йўли билан руҳиятига таъсир кўрсатишгани кўп кузатилган. Узоққа бормайлик, бир муддат илгари ўзбекча Facebook’да бир мансабдор аёл мана шундай ҳужумга учради. Айримлар у ҳақдаги шахсий маълумотларни кавлаштириб, қўнғироқ қилишгача, ҳатто оиласининг суратларини тарқатишга борди. Таҳдид кутилмаган жойдан келиб чиқиши мумкин;

    - Ҳозирча Ўзбекистонда унча кенг тарқалмаган ҳолат — маблағ айланиши билан боғлиқ хизматларга уланган шахслар (электрон ҳисоблар, электрон банкинг ва ҳоказо) қаллоблик қурбонига айланиши ривожланган давлатларда кенг тарқалган.

    Интернет — сабаб эмас, восита, ёхуд нега чеклов чоралари натижа бермайди

    Ўзбекистонлик айрим муаллифлар ахборот хавфсизлиги ҳақида гапирганда ва ёзганда йўл қўядиган яна бир хато бор — қурол ва воситани адаштириш. Улар интернетдан келиб чиқадиган таҳдидларнинг сабаби сифатида интернетнинг ўзини кўрсатиб, уни чеклашни, назоратни кучайтиришни талаб қилади. Бу ёндашувдаги мантиқсизлигини тушуниш учун аналогиялар келтирамиз: пичоқ — меҳнат қуроли, ундан фойдаланиб, овқат қилиш, бошқа жуда фойдали юмушларни бажариш мумкин, айни пайтда у қотиллик қуролига ҳам айланиши мумкин; олов бизни иситади, овқат пиширишни усиз тасаввур қила олмаймиз, шу билан бирга, олов туфайли ёнғинлар келиб чиқади.

    Интернет ҳам ўз-ўзидан жуда фойдали феномен. У ахборот асрининг асосини ташкил қилади. Интернет деярли барча соҳаларда туб бурилиш ясади, ишни осонлаштирди, энди узоқ масофадан туриб алоқада бўлиш муаммо бўлмай қолди, қўйингки, иқтисодий ҳаёт ҳам интернетга кўчмоқда. Шу билан бирга, айрим шахслар (ёки гуруҳлар) интернетнинг имкониятларидан қаллоблик йўли билан пул топиш учун, ўз идеологиясини ёйиб, тарафдор топиш учун фойдаланмоқда. Уларни деб бутун интернет чекланса, алоқалар узилади ёки қисқаради, иқтисодиётга оғир зарба бўлади, кўп соҳаларда ишлаш қийин бўлиб қолади. Буни яқинда Ўзбекистонда YouTube ва Facebook блокланганда кўрдик.

    Шундай қилиб, интернетни чеклаш, ресурсларни блоклаш, назоратни кучайтириш ижобий натижага олиб келмайди, ахборот хавфсизлигини ҳам таъминламайди. Менинг бу хулосамни ахборот хавфсизлиги бўйича йирик мутахассис Асомиддин Атоев ҳам ўзаро суҳбатда тасдиқлаган эди.

    Яна бир эксперт — канадалик Рафал Рогозинский «Дарё» билан суҳбатда чеклаш чоралари ҳеч қачон максимал натижа бермаслигини, энг муҳими таълим-тарбия, одамларга шахсий хавфсизликни ўргатиш эканлигини таъкидлаган эди.

    Ахборот хавфсизлигининг яна бир жиҳати — фейклар ёки сохта маълумотларнинг кенг тарқалиши. Интернетда маълумот чоп этиш жуда осон — минглаб бепул ёки арзон платформалар ҳар қандай оддий фойдаланувчига шундай имкониятни тақдим этади. Ёлғон-яшиқ хабарларнинг зарарларини санаса, узун рўйхат бўлади: нотўғри маълумотни ўқиб олган одам унга ишониб, ҳиссиётга берилиши, нотўғри хатти-ҳаракатлар қилиши мумкин; сохта маълумотларнинг шахслар, гуруҳлар ва ташкилотларнинг шаънига тегиши мумкин. Бундай ҳолатлардан ҳимоя қилинишнинг ягона йўли — медиасаводхонликни ошириш.

    «Уларда» вазият қандай?

    Ривожланган давлатларда, юқорида айтиб ўтганимдек, ахборот хавфсизлиги масаласи анча юқори даражада. Йирик корпорациялар, кўп ҳолатларда ҳукуматларнинг ўзлари ҳам шахсий дахлсизликни биринчи ўринга қўяди. Аммо бу баъзан муаммоларни келтириб чиқаради. Apple ёки бошқа корпорациялар вакиллари жиноятчиларнинг смартфонларини бузишда махсус хизматларга ёрдам бермагани боис келиб чиққан жанжаллар ва суд жараёнлари ҳақида эшитганмиз.

    Бу каби ҳолатлар жамиятда баҳс келтириб чиқармоқда: бутун жамиятга хавф туғилганда, масалан, жиноятчининг шахсий маълумотлари ҳақида гап кетганида, дахлсизлик принципларига амал қилиш керакми, йўқми? Бу борадаги якдил фикр йўқ. Баҳслар ва можаролар давом этмоқда.

    Бизда ҳам ўзгаришлар борми?

    Ўрта Осиё республикаларида охирги йилларда медиасаводхонликни оширишга, шахсий маълумотларни асраш техникаларини ўргатишга жиддий аҳамият қаратилмоқда. Бу борада Internews Network халқаро ташкилотининг ташаббуслари айниқса диққатга сазовор. Минтақа миқёсида ташкил этилаётган тадбирларда барча республикалардан журналистлар, давлат идоралари вакиллари, экспертлар ва фаоллар қатнашяпти. Шундай тадбирлардан иккитаси Бишкекда ташкил этилган эди. Уларда Ўзбекистон вакиллари қатнашди. 22–24 март кунлари навбат Тошкентга келди. Биринчи марта Тошкентда қўшни республикалар делегациялари иштирокида ахборот хавфсизлиги, онлайн тарзда экстремистик ғоялар ҳамда сохта ахборот тарқалишига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Бу яхши бошланма бўлди дейиш мумкин.

    Ўзбекистонда энди халқаро тадбирлар доирасида ушбу муаммолар муҳокама қилина бошланган бўлса, Қозоғистон ва Қирғизистонда муҳокамалардан ташқарига чиқиб, амалий лойиҳалар йўлга қўйила бошланган. Қирғизистонда медиасаводхонлик ва ахборотни текшириш асослари ҳатто мактабларга жорий этилмоқда.

    Бишкекдаги семинарлардан бирида қатнашганимда йиғилганларга “Factcheck.kz” ресурси таништирилди. Ушбу ресурснинг асосий моҳияти қозоқча ва русча интернетда тарқалаётган сохта маълумотларни топиб, уларни фош этиш экан. Масалан, «Казинформ» ахборот агентлиги тарқатган бир маълумотга кўра, Қозоғистон таълим сифати бўйича жаҳонда 9-ўринни эгаллар экан. Ресурс экспертлари фактчекинг ўтказиб (фактларни текшириб), маълумот ҳақиқатдан йироқ эканлигини исботлаб берди. Мақтаниш мақсадида бу каби ёлғон-яшиқ маълумотлар бизда ҳам тарқалиб туради. Лекин уларнинг тўғри-нотўғрилигини текширадиган экспертлар ёки ресурслар Ўзбекистонда ҳозирча йўқ.

    Медиасаводхонликни оширадиган, маълумотни текширишни, таҳлил қилишни ўргатадиган бундай ресурс ўзбек тилида ҳам яратиладиган пайт келди менимча.

    Эҳтиёт чоралари

    Шундай қилиб, Ўзбекистонда шахсий ахборот хавфсизлигини сақлаш ва медиасаводхонликни ошириш ишларига энди-энди эътибор берилаётган экан. Бу ишлар кўлами кенгайиб, керакли натижа бера бошлагунига қадар ҳар бир интернет фойдаланувчиси ўзини эҳтиёт қилиш мақсадида нима қилиши лозим? Бир суҳбатлашган экспертлар қуйидаги тавсияларни бериб ўтди:

    - Шахсий маълумотларни ошкор этиш олдидан яхшилаб ўйлаб кўриш: бу маълумотларнинг ижтимоий тармоқларга жойланиши сизга зиён келтириши мумкинми? Балки айрим маълумотларни сир сақлаш, ёки саҳифаларни бегона кўзлардан ҳимоя қилиш керакдир?

    - Смартфон, ноутбук ва бошқа гаджетларни яхшилаб ҳимоялаш. Одатда пароллаш, икки босқичли аутентификация (яъни флешка-қулф билан очиш функциясини ишга солиш), дактилоскопия, кўз гавҳари сканери сингари воситалар тавсия этилади;

    - Электрон почта, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларни ишончли пароллар билан ҳимоялаш, четдан туриб дахл қилиш ҳаракатларини махсус функциялар орқали кузатиб туриш;

    - Медиасаводхонлик устида ишлаш, яъни интернетда тарқалган хабарларни текширишни ўрганиш. Бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, албатта, бунинг устида ишлаш, тегишли адабиётлар билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади;

    - Энг муҳими — танқидий тафаккурни ривожлантириш, яъни ҳар қандай етиб келган ахборотга дарҳол ишонмасдан, уни таҳлил қилишни, текширишни ўрганиш.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    30.04.2019, 23:09   Изоҳ (0)   46487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ёз давом этмоқда: Asialuxe Travel куз-қиш мавсумида Пхукет, Малдив ороллари ва Шри-Ланкага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    "1C" ва "Didox"га энди "iHamkor" ҳам қўшилди: Асқар Исмаилов “Venkon” компаниялар гуруҳининг янги маҳсулоти ҳақида


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Қовуқ саратони билан оғриган беморнинг тарихи: қовуқни олиб ташлаш ва янгисини шакллантириш


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Дубай: Asialuxe Travel билан гастрономик ва маданий кашфиётлар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.