Ҳиндистон армияси Ҳимолай тоғларида ети — қор одамнинг излари топилгани ҳақида берган маълумотига таяниб Sputnik хабар қилади.
Кўпчилик олимлар ети мавжудлигига шубҳа билан қарайди.
Шу йилнинг 9 апрелида альпинистлар Макалу лагери олдида 32х15 дюймли оёқ изларини топган.
«Бу тутиб бўлмайдиган қор одамни биринчи марта Макалу-Барун миллий боғида кўришган», — деб ёзган ҳарбийлар Twitter’да.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда қор устида улкан оёқнинг изини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)