Тошкент шаҳар ёшлар марказида дунё туркийзабон ёш ижодкорлари кенгашининг Озарбайжондаги раҳбари, шоир, журналист Интиқом Яшар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Адабий суҳбат мобайнида меҳмон Ўзбекистондаги ижодга, адабиётга бўлган юксак эътиборни эътироф этди.

Тадбир давомида ёш ижодкорларга меҳмон ўз китобларидан ҳамда Озарбайжоннинг турли матбуот нашрларидан тақдим этди. Тадбир давомида бир гуруҳ ўзбек ёш ижодкорлари Озарбайжон туркийзабон ёш ижодкорлар кенгашига аъзоликка қабул қилингани эълон қилинди ва аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди.

Ижодий учрашувдан сўнг Озарбайжон туркийзабон ёш ижодкорлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёш ижодкорлар кенгаши ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра келгусида озарбайжон ва ўзбек ёш ижодкорларининг ижод намуналари жамланган алманах чоп этиб бориш, халқаро адабий учрашувлар, фестиваллар ташкил этиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш каби режалар амалга оширилиши белгиланди.