Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокими Воҳид Раҳимов бошчилигидаги 4-сектор раҳбари Тошкентда таҳсил олаётган пахтачилик ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда Zarnews хабар беради.
«Туманда барча соҳаларда олий маълумотли кадрларга эҳтиёж бор. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга жуда муҳтожмиз. Элликка яқин шифокор ўрни вакант бўлиб турибди. Пойтахтда таҳсил олаётган барча пахтачилик ёшларни ўзи ўқиган соҳа бўйича ишга таклиф қиламиз. Уларга барча шароитни яратиб берамиз», – деди Пахтачи тумани ҳокими Воҳид Раҳимов.
Учрашувда туманда Президентнинг 5 ташаббуси бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Ёшлардан турли соҳалардаги ишларни янада жадаллаштириш учун таклифлар сўралди.
«Мен айни пайтда банк тизимида фаолият олиб боряпман. Ўз ишимни пухта ўрганиб, кейинги фаолиятимини Пахтачи туманида давом эттирмоқчиман. Ҳокимимиз бизга ишонч билдириб, ўз туманимизда ишлашни таклиф қилди. Бу ишончини оқлашимиз керак», – дейди Тошкент молия институти 4-курс талабаси Алишер Аллаёров.
Изоҳ (0)