2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги «Ронгя» номли қўшма корхона раҳбари ИИБга мурожаат қилиб, шу йилнинг 21 апрель куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 104 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломoносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)