ИШИД террорчилик ташкилоти Шри-Ланкадаги террорчилик ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
21 апрель куни Шри-Ланкада пасха байрами нишонланаётган черковлар ва меҳмонхоналарда 8 та портлаш бўлган. Натижада 310 киши ҳалок бўлган, 480 киши жароҳат олган. Бу портлашлар учун маҳаллий гуруҳ айбдор деб топилган эди, лекин расман бу эълон қилинмаган эди.
Шри-Ланка расмийлари мамлакатдаги террорчилик ҳаракатлари маҳаллий ислом эктремистлари томонидан Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги масжидга бўлган ҳужумларга жавобан қилганини расман эълон қилди.
15 март куни қуролланган одамлар Крайстчёрчдаги масжидга кириб, отишма уюштирган. 50 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)