2019 йилнинг январь март ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 64,9 триллион сўмни ташкил қилиб, реал ўсиш сурати 108,6 фоизни ташкил қилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич аҳоли жон бошига ўртача 1,9 миллион сўмни ташкил қилди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳолининг умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,6 фоизни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 106,6 фоизни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (4687,2 минг сўм) ҳамда Навоий (2965,5 минг сўм), Бухоро (2208,5 минг сўм), Тошкент (2134,1 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилган.
Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (1406,8 минг сўм), Фарғона (1468,7 минг сўм) ва Сурхондарё (1512,2 минг сўм) вилоятларида қайд этилди.
Аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 66 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 26,1 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Изоҳ (0)