Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан Арабов Абдумуталиб Муҳаммадиевич Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У шу кунгача Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)