Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради. Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 21 апрель ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мол гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 килограмм мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанддаги марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун Фарход деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 килограмм қўй гўшти - 38 000 дан 42 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
13 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Хоразмдаги марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 13000 сўмдан – 16 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 21 000 сўм.
Гуруч
3 000 сўмдан – 16000 сўмгача
Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.
Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
7200 сўмдан – 12 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтдаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12500 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон ун Тошкентнинг «Қўйлиқ» деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 килограмм учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 килограмм 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори ва Хоразмдаги Урганч Мрказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.
Шакар
4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.
1 кг шакар учун республикадаги энг қиммат нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500сўм.
Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача
Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Картошка
1 200 сўмдан – 3 500 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», «Фарҳод», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон» деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 – 3 500 сўмгача.
Помидор
3 000 сўмдан – 17 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қарши шаҳридаги «Ерқўрғон» деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 сўмдан 8 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 – 17 000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 000 сўмдан – 3500 сўмгача
Энг арзон нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 1 000 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри, Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорларида ва Тошкентдаги «Юнусобод» деҳқон бозорида қайд этилди – 1 500 – 3 500 сўмгача.
Изоҳ (0)