Колумбиядаги Каука департаментида ер кўчиши содир бўлди, бу 19 кишининг ўлимига сабаб бўлди, дея хабар беради «РБК».
Бу воқеа Панамерика шоссесидаги Росас миниципалитетида Попаян ва Пасто шаҳарлари оралиғида содир бўлган. Шунингдек, беш нафар қурбон ҳақида хабар берилган.
Давлат раҳбари Иван Дукенинг Twitter’даги саҳифасида қайд этилганидек, у воқеа жойига етиб келган ва жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатган.
Февраль ойи охирида Индонезиянинг Сулавеси оролида ер кўчкиси юз берган, оқибатда камида 60 киши ноқонуний олтин конида харобалар остида қолган. Ҳодиса туфайли бир киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)