Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида вазир Алишер Султонов Корея Республикасидан ташриф буюрган бир қатор делегациялар билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради «UzDaily».
Учрашув давомида Корея томони замонавий Ўзбекистоннинг жадал ривожланиб бораётгани, хусусан Корея экспорт-импорт банки (Корея Эксимбанки) президенти Ин Сон мамлакатдаги ўзгаришларни юқори баҳолади ва энергетика соҳасидаги ислоҳотлар барқарор ижтимоий ривожланишнинг муҳим омилларидан бири эканини таъкидлади.
Томонлар Корея Эксимбанки томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни, жумладан, синтетик суюқ ёнилғи («Uzbekistan GTL») ва Сургил газ-кимё мажмуасини («Uz-KorGasChemical») ишлаб чиқариш бўйича завод қурилиши масалаларини муҳокама қилди. Бундай лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ҳам Корея сармоядорлари учун Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш режаларининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
Йиғилишда шунингдек, Корея Эксимбанки молиялаштирилиши бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Улар орасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш, янги қурилган иссиқлик электр станциялари қурилиши, автоматлаштирилган бошқарув ва ахборот йиғиш тизимини (SCADA) жорий этиш, шунингдек, автоматик бошқарув тизими ва электр энергиясини истеъмол қилишни ўлчаш мавжуд.
Шунингдек, 2019 йил охиригача лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш бўйича кредит линияларини очиш билан боғлиқ жараёнларни ошкоралигини таъминлаш учун биргаликда ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Энергетика вазирлигида шунингдек Корея Телеком (КТ) компаниясининг юқори лавозимли вице-президенти Юн-Ён Пак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Корея томони Электр энергиясининг савдо ўлчовлари учун автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича лойиҳанинг муваффақиятли эканини таъкидлаб, SCADA лойиҳаларига, шунингдек, энергия менежменти тизимларининг (EMS) лойиҳасига қизиқиш билдирди. Компания замонавий энергия тежаш технологияларини жорий қилиш, тегишли инфратузилмани модернизациялаш ва кадрлар тайёрлашни талаб қилувчи бошқа лойиҳаларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)