2019 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги скейтборд майдончасида муштлашув бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, худди шу куни соат тахминан 23:15 да Тошкент шаҳар ИИББга қўнғироқ бўлиб, ушбу воқеа ҳақида хабар етказилган. Ходимлар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Маълум бўлишича, 5 нафар ёш йигит ва 38 ёшли О.М. ўртасида катта скейтбордчилар учун мўлжалланган майдонда қаровсиз қолдирилган 3 ёшли бола сабаб тортишув бўлган. Рафиқасинигн чақируви билан етиб келган 40 ёшли М.М. жамоат жойларида ўзини тутиш қоидаларига бўйсунмай, йигитларни беҳаё сўзлар билан сўкиб, ура бошлаган. Ушбу тажовузкор ҳаракатларини орган ходимлари келгач тўхтатган. Муштлашувнинг барча иштирокчилари Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Тергов-назорат ишлари натижаларига кўра, Яккасарой тумани ИИБ Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-бандига биноан (безорилик) 40 ёшли М.М.га қарши жиноий иш бошлаган.
Изоҳ (0)