Россия Марказий Африка Республикасига 30 та тинчликпарвар кучларни юборишга тайёр эканлигини маълум қилган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Президент Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига бу ҳақда БМТ котибиятига хабар беришни буюрган. Африка давлатида шимолдаги мусулмонлар ва жанубдаги насронийлар ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик деярли 6 йил тўхтамаяпти.
БМТ тинчликпарвар миссиясининг сони 12,5 мингдан ортиқ аскар ва полициячидан таркиб топган. Бундан ташқари, Африкада Евгений Пригожиннинг компаниялари билан боғлиқ бўлган россиялик ёлланма кишилар ҳам бўлиши мумкинлиги хабар берилган.
Изоҳ (0)