Пулицер мукофотининг ташкилий қўмитаси 2019 йилги ғолиблар номини эълон қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
The New York Times журналистлари Дэвид Барстоу, Сюзанна Крейг ва Расс Бюттнер Америка президенти Дональд Трампнинг молиявий найранглари тўғрисидаги мақолалари учун Пулицер мукофотига лойиқ топилган.
WSJ АҚШ президентининг алоқа қилишда айбланган аёлларга товон пули тўланишини текширгани учун мукофотланган. Тўловлар, собиқ адвокат Майкл Коэн орқали ўтганлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили The Washington Post ва The New York Times 2016 йилги АҚШ президент сайловларида Россия аралашуви эҳтимоли борлиги тўғрисидаги мақолалари учун Пулицер мукофотини олган.
Пулицер мукофоти адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳасидаги 1917 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг нуфузли мукофотларидан бири саналади.
Изоҳ (0)