12 апрель куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси корпорациялар, фондлар ва банклар вакилларининг Уолл-Стрит билан учрашувини ўтказди, дея хабар беради «Repost».
Учрашувда GoldenTree Asset Management, Morgan Stanley Investment management, Eaton Vance Corp ва шунга ўхшаш бошқа компаниялар вакиллари иштирок этган.
Қайд этиш жоизки, маҳаллий бозорни ўрганиш ва кейинги молиявий сармояларни ўрганиш учун Уолл-Стритдан бир нечта инвестиция компаниялари вакилларини Ўзбекистонга ташриф буюришга келишиб олинган.
Хорижий сармоядорлар учун мақбул шарт-шароит яратиш Ўзбекистон билан халқаро банк-молия тизимидаги асосий иштирокчилар ўртасидаги мулоқотда янги даврни бошлаб беради.
Изоҳ (0)