Россияда полиция ходимлари якшанба куни Тувадаги қамоққа олинганларни вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетган маҳбусларнинг олтитасини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, 1987 йилда туғилган маҳбуслардан бири Барун-Хемчикский тумани Кизил-Мажалик аҳоли пункти ёнида, 1989 йилда туғилган иккинчи маҳбус эса Ак-Довурак шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган.
Аввалроқ изолятордан қочиб кетган маҳбусларнинг тўрттаси қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
Якшанба куни Тувадаги вақтинчалик сақлаш изоляторидан 9 нафар маҳбус қочиб кетган эди. Улар қочишга уриниб, полиция ходимига пичоқ билан ҳужум қилган. Оқибатда изолятордан қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, қочиб кетган маҳбуслар орасида талончилик, босқинчилик ва саломатликка қасддан оғир зиён етказганликда гумон қилинувчилар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 август куни Москва вилоят судида жиноий уюшма, GTA бандасининг 5 нафар аъзоси суд биносидан қочишга уринган эди. Лифт ичида уларни кузатиб келаётган ҳуқуқни сақлаш органлар ходимларига ҳужум қилиб, уларнинг қуролини олиб қўйган ва қочишга уринган. Бўлиб ўтган отишма натижасида ОМОН жангчиси ва икки нафар полициячи яраланган. Уч нафар жиноятчи йўқ қилинган. Кейинчалик жиноятчилардан бири шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)