14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида «Сампдория» «Женоа»га қарши майдонга тушди (2:0).
Учрашувнинг 53-дақиқасида мезбон жамоа ҳужумчиси Фабио Квальярелла рақиб дарвозасига пенальтидан гол урди.
Бу 36 ёшли италияликнинг жорий мавсум А Сериядаги 22-голи бўлди. Квальярелла Италия чемпионатининг тўпурарлар баҳсида «Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтекни қувиб ўтди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Бундан ташқари футболчи ушбу мавсум «Сампдория» сафида 8 та голга ҳам ассистентлик қилди.
А Серия тўпурарлари рўйхати:
- Фабио Квальярелла — 22 та гол
- Кшиштоф Пёнтек — 21 та гол
- Дуван Запата — 20 та гол
- Криштиану Роналду — 19 та гол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)