13 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Самарқанднинг «Динамо» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 16:15 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, самарқандликлар мусобақанинг 3-турида «Металлург» устидан кичик ҳисобда зафар қучган бўлса (2:1), «Сўғдиёна» «Сурхон»га йирик ҳисобда ютқазганди (0:3).
Шу куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Андижон» билан баҳсга киришади. Ўйинга соат 18:20 да старт берилади.
Маълумот учун, «қалдирғочлар» сўнгги турда сафарда кечган ўйинда «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратганди (3:2). Андижонликлар эса «Локомотив» билан бўлиб ўтган учрашувда ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та гол олиб чиққанди (0:4).
Суперлига
4-тур баҳслари
13 апрель, шанба
«Динамо»—«Сўғдиёна» 16:15
«Бунёдкор»—«Андижон» 18:20
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)