9 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг «Манчестер Сити»га қарши кечган дастлабки учрашувида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жароҳатланганди.
Англиялик футболчи ўнг оёқ тўпиғини жароҳатлаб олганди.
The Telegraph’нинг хабар беришича, Кейн 3 ой давомида учрашувларни ўтказиб юбориши мумкин.
Шундай қилиб, 25 ёшли ўйинчи жорий мавсум нафақат «шпорлар»га, балки июнь ойининг бошларида Португалияда бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигасининг финал босқичида иштирок этадиган Англия терма жамоасига ҳам ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн жорий мавсум Премьер Лига доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)