Сиёсат актёрлик билан кўп жиҳатдан ўхшаш: иккала соҳада ҳам карьера ишонтириш қобилиятига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кўп машҳур актёрлар сиёсатга қизиққач, муваффақиятга эришган, дея ёзади «RBC».
Арнольд Шварценеггер
Энг машҳур бодибилдер 22 ёшидан фильмларда суратга туша бошлаган. 1982 йилда машҳур актёрга айлангач, кейинчалик сиёсатга қизиққан. 2003—2011 йиллларда Калифорния штатининг губернатори сифатида фаолият кўрсатган.
Жон Гэвин
Америкалик актёр Жон Гэвин Стенфорд университетида таҳсил олган, Кореядаги урушда қатнашган, бир неча тилларда гаплаша олган. «Психо» ва «Спартак» фильмларида суратга тушгач, 1959 йилда энг яхши дебютант номинациясида «Олтин глобус» мукофотини олган. Университетда Лотин Америка иқтисодй тарихи мутахассислиги бўйича таҳсил олгани унга давлат ишларида қўл келган. 1981—1986 йилларда у АҚШнинг Мексикадаги элчиси лавозимида ишлаган.
Рональд Рейган
2018 йилда собиқ Голливуд юлдузи АҚШнинг энг яхши президенти деб эътироф этилган. Рейган карьерасини радиобошловчи сифатида бошлаган. 26 ёшида илк бор экранларда кўринган. Орадан вақт ўтгач, у киноактёрлар гильдиясининг вице-президенти бўлган. 1937—1965 йилларда 81 та фильмда суратга тушган. 1967 йил Калифорния губернаторига айланган. 1981—1989 йилларда АҚШ президенти сифатида фаолият кўрсатиб, янги иқтисодий сиёсатни жорий қилган. Ҳозирда ушбу сиёсат унинг шарафини «рейгономика» номи билан юритилади.
Эва Перон
Аргентинанинг биринчи хоними бўлишдан аввал Эва Перон радиобошловчи ва актриса бўлган. 1945 йил октябрда актриса полковник Хуан Перонга турмушга чиққан, 1946 йил февралда эса биринчи хонимга айланган.
Клинт Иствуд
Беш карра «Оскар» мукофоти совриндори 1986—1988 йилларда Калифорния штати Кармел шаҳринигн мери сифатида фаолият кўрсатган.
Гленда Жексон
Икки карра «Оскар» мукофоти соҳибаси, инглиз актрисаси Гленда Жексон сиёсатга Маргарет Тэтчернинг танқиди сабаб кириб келган. 1990 йилда Жексон Буюк Британия темир йўл вазири бўлган, 1997 йилда эса ҳукуматга қўшилган. У Ироқдаги жангларга ҳамда таълим учун тўлов нархининг ошишига қарши чиққан.
Амитабх Баччан
Амитабх Баччан 1973 йилда «Узоқ муддатли қасос» фильмидан сўнг машҳур бўлган. Фильмда у оддий полциячи бўлади, оиласининг қотилларини излайди, коррупция ва жиноятга қарши курашади. Айнан шу образ Баччанни сиёсатга олиб кирган. 1984 йилда актёт парламентга сайланган ва бу лавозимда 3 йил хизмат қилган.
Жесси Вентура
Жесси Вентура кинодаги карьерасини 1987 йилда «Йиртқич» блокбастеридаги роли билан бошлаган. 1990 йилда мактабдаги ўқитувчисининг маслаҳати билан Вентура Миннесотадаги Бруклин-Парк шаҳри мери лавозимига сайловларда қатнашган ва ғолиб чиққан. 1999—2003 йилларда Вентура Миннесота губернатори бўлган.
Михаил Евдокимов
Актёрга 1990 йилларнинг иккинчи ярмида суратга тушган фильмларидаги иқтибослар машҳурлик келтирган. 2004 йилда у Олтой ўлкасининг губернатори бўлган. Лекин сиёсий карьераси силлиқ кечмаган. Бир йил ўтиб, вилоят кенгаши губернаторга ишонсизлик бидирган. 2005 йил августда Михаил Евдокимов автоҳалокатда ҳалок бўлган.
Кэл Пенн
Асли ҳинд бўлган америкалик актёр «Гарольд ва Кумар узоққа кетади» фильми ҳамда «24 соат», «Доктор Хаус» сериаллари билан машҳур бўлган. Унинг сиёсий карьераси 2009 йилда Барак Обаманинг сайловолди кампанияси вақтида бошланган. Обаманинг маъмуриятида у PR соҳасини бошқарган, шунинг учун суратга олиш ишларидан воз кечишига тўғри келган.
Изоҳ (0)