Туркия C-400 учун F-35дан воз кечиши мумкинлиги билан АҚШга таҳдид қилди, дея хабар беради Reuters.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг маълум қилишича, бу Вашингтон бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотишдан бош тортса содир бўлади. Ташқи ишлар вазири бундай самолётлар нафақат америкаликларда, балки Россияда ҳам борлигини маълум қилган. У харидлар мамлакат ўзининг бешинчи авлод ҳарбий самолётларини ишлаб чиқаришини бошлангунича давом этишини қўшимча қилган.
Човушўғли шунингдек, АҚШнинг F-35 дастурида Туркиянинг иштироки ҳақидаги баёноти хато эканини таъкидлаган. «Бизга тўртинчи шундай самолёт аллақачон етказилган», — дея тушунтирди у.
Бундан ташқари, вазир Туркиянинг Россиядан қўшимча С-400 ракета тизимига буюртма бериши мумкинлигини билдирган. Агар Анқарага АҚШ Patriot ракета мудофаа тизимини сотиб олишга рухсат бермаса, бу содир бўлишини маълум қилган. Вашингтон, Турк ҳукуматининг етказиб беришга доир баҳсли таклифларини муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш таклифига ҳали жавоб бермаганини эслатган.
Аввалроқ, 10 апрель куни, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Россия С-400 ракета тизимини 2019 йилнинг июль ойигача Анқарага етказиши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)