Россия давлат думаси биносида бир ҳафта олдин ҳалок бўлган депутат Николай Ковалёвнинг ёрдамчиси бўлган шахснинг жасади топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Сергей Шамарин ўз кабинетида вафот этган», — дейилади хабарда.
Депутат ёрдамчиси ўлимининг сабаби ҳозирча маълум эмас.
Ковалёв 5 апрель куни вафот этган эди. У Қуйи палатада Орловская вилоятининг вакили бўлган. Николай Ковалёв 1996—1998 йилларда Федерал хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган. У 69 ёшга тўлган эди.
Изоҳ (0)