2019 йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрига АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Икки томонлама маслаҳатлашувлар чоғида Афғонистондаги вазият ва афғонлараро тинчлик музокаралари механизмини йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)