Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятида акушер-гинеколог янги туғилган чақалоқни сотиш мақсадида, онага фарзандининг гўёки ўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабарида айтилади.

Фото: «Zamin.uz»

Фото: «Zamin.uz»

Департаментнинг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг 01.04.2019 йилда туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғуруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда