Яқинда Яшнобод туманида профилактик тадбирлар олиб борилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига таяниб «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти Яшнобод тумани бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 30 ёшли Мурод Х. ва 43 ёшли наманганлик Акбарали А.ни «Соннат» дорисининг 329 та конвалютасини (3290 та таблеткасини) 12 900 000 сўм эвазига сотмоқчи бўлганида қўлга олди.
Ушбу факт бўйича Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми бўйича («Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)