2019 йил 9 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси иккинчи Airbus A320neo самолётини қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи Airbus A320neo лайнери 2019 йил 11 март куни Ўзбекистонга келтирилган ва рейсга туширилган эди.
Ушбу лайнер икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнес классда — 12 та, эконом классда — 138 та) ташишга мўлжалланган. Янги самолёт ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CФМ International компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан 20 фоизга тежамкордир.
Самолётнинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 5 минг километргача ошган, бу бутун Марказий Европа минтақасини парвозлар билан таъминлаш имконини беради.
Изоҳ (0)