Норвегияда иккита тадқиқот ракетасининг ишга туширилганидан сўнг осмонда ғалати ҳолат кузатилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Уларнинг ишга туширилиши ердаги ииносферани ўрганиш бўйича AZURE тадқиқот лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Мазкур операция осмонда ажойиб ёруғлик эффектлари билан кузатилган. Зарядланган ва зарядсиз заррачаларнинг оқимини кузатиб бориш учун ишлатилган аралашма осмондаги турли хил рангдаги булутлар пайдо бўлишига олиб келган.
Маҳаллий аҳоли кўришга муваффақ бўлган ёруғлик намойишидан жуда ҳаяжонда. Улар ҳатто самода бегона жисм пайдо бўлганидан шубҳалана бошлаган.
«Осмонда ғалати чироқлар ва рангли булутларни кўрганимда, нима содир бўлаётганини тушунмадим, бу бегона жисмнинг ҳужумига ўхшарди», — деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири ва видео муаллифи.