Саудия Арабистони Вашингтондаги антикартел NOPEC (No Oil Production and Exporting Cartels Act) қонунини қабул қилса нефть савдосида долларлар билан ҳисоб-китоб қилишни тўхтатиш билан таҳдид қилган, дея хабар беради «ТАСС».
NOPEC қонуни Америка ҳукуматига судга монополияга қарши ОПЕКъга аъзо давлатлар устидан судга даъво қилиш имконини беради.
Манбаларга кўра, Саудия Арабистони ҳукумати ушбу вариантни бир неча ой давомида муҳокама қилмоқда. Улар мазкур қонунчилик акти қабул қилинган тақдирда АҚШ вакилларига Ар-Риёд долларда ҳисоб-китоб қилишдан бош тортиши мумкинлиги маълум қилган. Бундан ташқари, саудияликлар ушбу режани бошқа ОПЕК аъзолари билан ҳам муҳокама қилган.
Қайд этилишича, ҳужжатнинг қабул қилиниши ва кучга кириши эҳтимоли жуда катта эмас. Аммо, Ар-Риёд нефть битимларини тузишда АҚШ валютасида тўловларни тўхтатишни кўриб чиқаётгани, Саудия Арабистони АҚШ судларида антитроцессуал суд ишларини олиб бориш истиқболидан норозилигини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)