Озарбайжонда бўлиб ўтган «Буюк ипак йўли» мусобақаси олтин медали соҳиби ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров мазкур мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мусобақа давомида тўртта жанг ўтказдим. Рақибларим ўзига яраша кучли рақиблар эди. Тўғриси, бундай кучли боксчиларга қарши жанг қиламан деб ўйламагандим. Вазн тоифамни ўзгартирганман. Бу янги вазндаги дастлабки мусобақам эди. Шукр, барчаси ўйлаганимдек бўлди. Насиб қилса, олдинда турган катта-катта мусобақаларда ҳам юртимизга олтин медаль билан қайтишга ҳаракат қиламан. Мусобақадаги энг кучли рақибим сифатида қозоғистонлик ва россиялик боксчиларни кўрсатган бўлардим.Аввалроқ терма аъзоси, боксчи Ҳасанбой Дўсматов мазкур мусобақадан олган таассуротлари ва Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан ўртоқлашганди.Эски вазнга қайтиш ҳақида олдиндан бирор гап айта олмайман. Барчасини вақт кўрсатади. Аммо ҳозирда -69 кг вазн тоифасида ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Иқболжон Холдоров, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!