Эфиопиядаги Boeing 737 MAX 8 самолётининг ҳалокати сабаби лайнернинг қуш ёки бошқа бегона объект билан тўқнашиши бўлган, дея хабар беради «РБК».
Маълумотларга кўра, тўқнашув самолётнинг қарши ҳужум сенсори бурчагига зарар етказган бўлиши мумкин. Оқибатда самолётнинг ағдарилишдан ҳимоя қилиш тизими фаоллашиб, унинг қулаши юз берган.
Ethiopian Airlines компаниясига қарашли Boeing 737 MAX 8 самолёти 10 март куни Аддис-Абэбадан Кенияга парвоз қилганидан олти дақиқада ўтиб қулаган. Ҳалокат оқибатида 157 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)