Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси 111,1 миллиард доллар даромад билан 2018 йилда дунёдаги энг кўп даромад олган компания бўлди, дея хабар беради «РБК».
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Saudi Aramco’нинг 2018 йилдаги соф фойдаси Apple, Google ва ExxonMobil’нинг биргаликда (59,5 миллиард доллар, 30,7 миллиард доллар ва 20,8 миллиард доллар) олган даромадидан кўп.
Moody’s ва Fitch Saudi Aramco’нинг доллар облигациялари эмиссиясига жуда юқори баҳо берган: ҳар иккала агентлик ҳам уни ўзининг инвестицион шкаласида (А1 ва А+) бешинчи ўринга жойлаштирган.
Изоҳ (0)