Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида «Дунёни лол қолдирган ўзбегим дўппилари» номли кўргазма бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Кармана туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазмада мамлакатнинг турли ҳудудларига мансуб бўлган дўппилар намойиш этилган.
Шунингдек, азалий анъаналар мужассам бўлган миллий либос ва таомлар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола қилинган.
Бой тарихий меросни асраш, ёшларни ўтмиш ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи мазкур тадбир хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотган.
Изоҳ (0)