Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мурод Хонтўраев 15 март куни Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникаси Жарроҳлик бўлимига «кесиб-санчилган жароҳатлар» билан мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Мурод Хонтураев билан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, у 14 март кунидан 15 март кунига ўтар кечаси, соат 01:55 да яшаш манзилида ўз эҳтиётсизлиги натижасида йиқилиб тан жароҳати олганлигини, ҳеч ким билан уришмаганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан 19 март куни 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарларни рад этиб чиқди.

Ушбу хабарлардан сўнг, Мурод Хонтўраев Instagram орқали жонли эфирга чиқиб, соппа-соғлиги, ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмагани ҳақида маълумот берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди