24 март куни Одессада BMW X6 автомобили устунга урилиши оқибатида даҳшатли ЙТҲ содир бўлган, дея хабар беради ForumDaily.
Ҳодиса оқибатида икки киши машҳур Одесса тадбиркорларининг фарзандлари ҳалок бўлган. Фожиали ҳалокат қурбонларидан бири — Сильвестр Сталлоненинг қариндоши Виктория Кравченкодир. Қурбонларнинг номи маҳаллий газетада эълон қилинган.
Виктория йўловчи бўлган BMW X6 автомобили Аркадиа курортидаги Боно тунги клубининг эгаси Газанфар Гаджиевнинг ўғли 22 ёшли Шамил Гаджиев бошқарувида бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «олтин ёшлар» Porshe автомобили билан пойга уюштирган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб Hyundai Sonata’га урилиб, устун билан тўқнашган. Автомобиль бўлакларга бўлиниб, ёниб кетган.
Виктория Кравченко Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлоненинг қариндоши бўлган. 33 ёшли аёл — таниқли одессалик бизнесмен Валерий Кравченконинг, «Доктор Моцарт» пластик жарроҳлик шифохонасининг эгаси.
Эркак Сильвестрнинг онаси Жаклин Сталлоненинг ягона одессалик қариндоши.
Марҳума икки нафар фарзанднинг онаси бўлган.
https://www.facebook.com/pushkinska/videos/315021895882467/
Изоҳ (0)