Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент ташаббуси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўзлари таълим олган Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтига ўзларининг шахсий кутубхоналаридан китоблар совға қилди. Бу ҳақда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Muslim.uz»

Фото: «Muslim.uz»

Тақдим этилган адабиётлар орасидаги «Тафсири Ирфон», «Ҳидояи шариф», «Муножотнома», «Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» ва «Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари» каби асарларни алоҳида таъкидлаш керак.

Таъкидланишича, Президент раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», — деб таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди