Саудия Арабистонида кундан кунга кўпроқ хотин-қизлар таълим учун илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳаларини танламоқда, дея хабар беради «Azon.uz».
Муаммо шундаки, уларни иш билан таъминлаш лозим, дейди Ар-Риёддаги Қирол Сауд университети (King Saud University) киберхавфсизлик мутахассиси ва илмий ходими Доктор Фотима ал-Ақил.
«Айни пайтда Қиролликда STEM соҳасида иш ўринлари чекланган. Зеро, иқтисодиёт тўғридан-тўғри нефтга асосланган ва техник соҳада фақатгина маълум миқдорда иш бор», — дейди у.
Саудия Таълим Вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботга биноан, 2015—2016 йилларда бакалавр битирувчиларининг 57 фоиз қисми қизларга тўғри келган. Айни пайтда биология, математика ва статистика, ахборот технологиялари (IT) ҳамда физика соҳаларида аёл битирувчилар эркаклардан кўп бўлган.
«Саудиялик қизларнинг STEM соҳаларида таълим олишни танлашлари кенг тарқалган ҳолат. Саудиялик аёллар интилувчан ва серғайрат. Биз юқори таълим олишни, яхши касбда ишлашни истаймиз. Нима учундир бутун дунё Саудия аёлларини бу борада бир сўз айтолмайдиган, замондан ортда қолган қабила вакиллари деб ҳисоблашади, ҳайронман. Бу мутлақо хато фикр», дейди Ар-Риёдда давлат компаниясида кичик ахборот хавфсизлиги таҳлилчиси бўлиб ишлайдиган 22 ёшли Маҳа ат-Толиб.
Изоҳ (0)